Раъно Шодиева ва Россия Федерациясининг етук мутахассислари Қорақалпоғистонда

   Жорий йил 17 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Ёшлар марказида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази директори Р.Шодиева ва Россия Федерациясининг етук мутахассислари Қорақалпоғистондаги имконияти чекланган, аутизм касаллигига чалинган  30 нафарга яқин болалар ва ёшлар билан учрашиб, ҳар бири билан алоҳида психологик суҳбатлар ўтказди. 


Марказнинг катта мажлислар залида «Аутизм касаллигига чалинган болалар билан ишлаш. Алоқа, мулоқат, ўқитиш хусусиятлари» мавзусида Р.Шодиева ва делегация аъзоси: Даволаш педагогика маркази мутахассиси Алена Александровна Легостаеваларнинг тақдимотлари намойиш этилди. 


Тақдимотда асосан, аутизм касаллиги ва унинг олдини олиш мумкинлиги, бу касаллик билан чалинган беморларни жамиятга мослашувини соғломлаштириш борасида аҳамиятли тавсиялар берилди. 


Куннинг иккинчи яримида делегация аъзолари “Imkon” ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасасига ҳамда Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоцацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди. Тадбир якунида делегация аъзоларининг И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳатлари  ташкиллаштирилди. 


Шунингдек,18-апрель куни меҳмонларнинг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманига ташрифи амалга оширилиб, тумандаги Халқ таълими бўлимига қарашли 2-сон умумтаълим мактабида 20 нафар имконияти чекланган болалар ва ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Учрашув якунида имконияти чекланган болалар ва ёшларнинг ота-оналарига озиқ-овқат маҳсулотлари ва мактаб ўқувчиларига бадиий китоблар совға қилинди. Тумандаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабда эса, ўқувчиларга маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, у ерда ҳам бадиий китоблар совға қилинди. Делегация аъзолари тумандаги 3-сон ва 4-сон мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари билан учрашиб, 40 дона сувни тозалайдиган ускуналар топширишди.


Шунингдек, 100 донадан ортиқ сувни тозалайдиган ускуналар Мўйноқ тумани аҳолисини қувонтирди. Меҳмонлар Мўйноқ тумани экология музейига ташриф буюриб, Орол денгизининг кеча ва бугунги ҳолати бўйича аниқ тасаввурларга эга бўлдилар.

Индира Мамбетназарова
Ёшлар иттифоқи ҚР бўлими матбуот котиби.

Фото: Юсупов Искандар

Бўлимлар