Қорақалпоғистонлик дзюдочи Осиё-Океания чемпионатида кумуш медални қўлга киритди

БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди. 

Унда -81 кг вазнда татамига чиққан қорақалпоғистонлик Шарофиддин Болтабоев 
 Ўзбекистон терма жамоасига кумуш медални тақдим этди.


 Эслатиб ўтамиз, БААда ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё - Океания чемпионати Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим қилади.  Шарофиддин Болтабоев  Токио-2020 Олимпиадаси учун омад тилаб қоламиз!

Шуҳрат Саидаҳмадов.

 

 

Бўлимлар