Болаларга китоб бериш учун раҳбар ходим бўлиш шарт эмас: Элликқалъадаги мактабда бошқача #bookchanlange ўтказилди

 Элликқалъа туманидаги 18 сонли мактабда ушбу мактабнинг собиқ битирувчилари  ўзига хос #bookchanlange ташкил қилишган.
 Гап шундаки, 15 апрел куни тумандаги 18 сонли мактабда китоблар ярмаркаси ташкил қилинган. 

Бир гуруҳ мактаб битирувчилари йиғилиб, ўша  ердаги китоб ярмаркасидан ўзлари таҳсил олган мактаб учун китоблар жамланмасини харид қилиб  ўқувчиларга совға қилишган.

Жумладан, мактабнинг собиқ битирувчилари: «Рўзимбой бобо» фермер хўжалиги рахбари Султанов Хамид  50 та китоб, «Бобур Тўлқин Шахноза» МЧЖ рахбари Айтбаев Базарбай 46 та китоб, Қирққиз ОФЙ рахбари Рахманов Мадамин 25 та китоб ва Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси - техника фанлари (ПҳД) доктори Самандаров Ботирбек 40 та китоб совға қилишган. 


П.С: Собиқ синфдошларга кимлардир топшириқ беришмаган. Шунчаки ўзлари ўқиган мактаб ва болалар учун қилишган.  Бу маълумотни орадан 7 кун ўтишига қарамасдан чиқарганимизнинг боиси шу эди.  

Ўзингиз ўқиган мактабингизни йўқлаб қўйинг, китоб совға қилмасангиз ҳам ...

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар