Хўжайлида фуқаро қўлбола усулда ишланган алкоголь маҳсулотларини ноқонуний сотиб келганлиги аниқланди

Юртимизда тадбиркорлар ва хўжалик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Лекин, шунга қарамасдан, қонунларни четлаб ўтган ҳолда “Эгри тадбиркорлик йўли бу мўмай даромад топиш йўлидир” сифатида фаолият юритаётган қўштирноқ ичидаги тадбиркорларимиз ҳам афсуски, йўқ эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг Солиқ соҳасида хуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида Хўжайли тумани Маъшал кўчасида истиқомат қилувчи З.А. Хўжайли тумани Деҳқон бозорида ноқонуний равишда давлат рўйхатидан ўтмасдан болалар ва эркаклар шапкаларини сотаётганлиги аниқланди. Фуқарога тегишли бўлган 4 турдаги жами баҳоси 14 млн 280 минг сўмлик маҳсулотлар холис гувоҳлар иштирокида вақтинча сақлаш учун расмийлаштирилиб олинди.      

     

Шунингдек, Хўжайли тумани С.Матчанов кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро С.Я. Хўжайли тумани Деҳқон бозорида ноқонуний равишда тегишли рухсат этувчи ҳужжатларсиз (лицензиясиз) қўлбола усулда ишланган алкоголь маҳсулотларини сотиб келганлиги маълум бўлди.

Фуқарога тегишли бўлган 6 турдаги жами баҳоси 736 минг 500 сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида рамийлаштирилиб олинди.

Ўтказилаётган назорат тадбирларидан кўзланган мақсад давлат иқтисодиёти емирилишининг олдини олишга эришишдан иборатдир.

Демоқчи бўлганимиз, қонунга риоя қилиб ишлаш, давлат томонидан белгиланган солиқларни вақтида тўлаш, тадбиркорликнинг юртимизда наф келтирадиган инсофли йўлини танлаш сизу, бизнинг ватан олдидаги мукаддас бурчимиздир.

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси.

Бўлимлар