#bookchallenge Хўжайлида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар ва парранда қушлар совға қилинди

Мен ҳамма нарсани билишга қизиқаман. Қизиқтирган саволларимга жавобларни китобчалик ҳеч ким кенгроқ тушунтира олмаслигини ҳам биламан. Бизнинг китобхонамизда китоблар кўп, уларни ўқиб кўп нарсаларни ўрганаман. Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлими   директори ва мутаҳасислари бизлар учун жуда кўп китоблар олиб келиб, “Ёшлар маркази билан келажак сари!” акциясини ташкиллаштирди. Бизлар акцияда китобхонлик, сартарошлик, чет тиллар, компютер савотхонлиги, журналистика ва тасвирий санъат бўйича мастер классларда иштирок этиб, ўз билимларимизни мустаҳкамладик. Менга акция жуда ёқди,-дейди меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси Рано Карамова.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йилнинг 19 март куни ёшлар масалаларига оид видеоселектор йиғилишида таъкидлаб ўтканидек, ҳар қандай раҳбарлик лавозимида фаолият юритаётганлар ёки жамоат фаоллари ўзлари таҳсил олган мактаблар ва таълим муассасаларига китоблар совға қилиши намунавий ишлардан биридир.


Республика Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлими   директори ва тўгарак раҳбарлари ҳам мана шундай зиё ва маърифат улашишни олдиларига эзгу мақсад қилиб қўйиб, Хўжайли туманида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига кўплаб қизиқарли эртак, илмий-оммабоп ва бадиий китоблар ва парранда қушлар совға қилиб, шу йернинг ўзида “Ёшлар маркази билан келажак сари!” акциясини ташкиллаштирди.


Акция доирасида чет тиллар бўйича интерактив, ахборот ресурс маркази томонидан “Мен ўқиган китоб”, Сартарошлик тўгараги “Мен гўзаллик яратаман”, Тасвирий санъат тўгарагининг “Ранглар дунёсида”, ёш журналистлар томонидан “Мен журналистман” ҳамда компютер саводхонлиги тўгарагининг раҳбарлари ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш учун ижодий машқлар ўтказди. 


Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлими ва туман (шаҳар) бўлимларида 65 та тўгарак 5 йўналишда; касбга йўналтирувчи, чет тиллар, дөретишилик, спорт ва фан йўналишларида ўз ишларини олиб бориб, ҳар чоракда  4 мингдан ортиқ ёшлар тўгаракларда иштирок этиб келмоқда. 


Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйида ҳам “Рус тили” ва “Инглиз тили” тўгараклари ташкил қилинган бўлиб, уларда жами 44 та меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўқитилмоқда.


Клара Худайбергенова Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси матбуот хизмати етакчи мутаҳасиси

Бўлимлар