Амударёда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказди

Яқинда Амударё туманининг Бой овул маҳалласида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қаллибек Халмуратовнинг сайёр қабули ўтказилди. Бу ҳақда Amunews.uz ёзмоқда.

Сайёр қабулда туман сектор раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, масалага алоқадор ходимлар, таркибий бўлимлар, корхона, ташкилотлар, тижорат банклари ходимлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок қилдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев кириш сўз билан очди ва олиб борди. Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Қаллибек Халмуратов Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Pеспубликасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармони бўйича солиқ соҳасига киритилган ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берди ҳамда фуқароларнинг томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ўз вақтида экин экиш, уй-жойлар атрофларини ободонлаштиришга кўпроқ эътибор бериш лозимлигини қайд этди. Томорқа ерлари экилмай қаровсиз қолган тақдирда уларнинг эгаларининг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши ҳақида маълумот берилди.

Сайёр қабул пайтида туман фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакиллари сўзга чиқишиб, ўзларини қийнаётган муаммолар билан Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат солиқ боқармаси бошлиғига мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар тингланиб, уларни қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш, имтиёзли банк кредитларини ажратган ҳолда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, туманнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш сифатини ҳамда дааражасини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Бўлимлар