“Саратов-Тошкент” халқаро йўналишидаги поездидан Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари 75 млн сўмлик қонунбузарчиликни аниқлашди

Божхона ходимлари сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббиёт анжомларини ноқонуний айланмасига қарши кескин кураш олиб боришмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан фош этилган божхона қонунбузилиши ҳолатида эса “Саратов-Тошкент” халқаро йўналишидаги поезд йўловчиси, фуқаро Х.О.нинг қинғир қилмишлари фош этилди. Ушбу шахс  хорижда ишлаб чиқарилган, қиймати 75 млн сўмлик 3000 дона “Кетгут” номли жарроҳликда фойдаланиладиган тиббиёт ипларини перронда ноқонуний тушириб қолдираётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: bojxona.uz

Бўлимлар