Нукусда юк машинаси нега йўлга чўкиб қолди?

Нукусда ерга чўкиб кетган юк машинаси "қутқарилди".

Бугун сайтимизнинг  Facebook'даги саҳифасида  Нукус шаҳрининг "Дўстлик" канали қаршисидаги йўлга "ISUZU" юк машинаси йўлга чўкиб қолгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик

Ушбу ҳолат юзасидан "KRuz.uz"га Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЁХБ ёнғинга қарши тарғибот гуруҳи катта муҳандиси, лейтенант А. Абдирахманов маълумот берди. 

Абдирахмановга кўра, бугун соат 12:55 да 1050 рақамига келиб тушган хабар буйича фуқаро Е.А нинг юк автомашинаси канализатция қувурига тушиб кетганлиги хабар қилинган. Воқеа жойига етиб борган ФВБ ва ЁХБ ходимлар автомашинани чиқариб олишда ҳамкорликда ҳаракат қилиб, фуқаро Е.А га амалий ёрдам курсатганлар. 

Маълумотларга қараганда, юк машинаси ун ортиб келаётган бўлган. Машинанинг йўлга чўкиб кетишига эса ўша ердаги канализация тизимидаги носозликлар сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

ФВБ ва ЁХБ ходимлар биргаликда автомашинани чиқариб олиш ҳолатини қуйидаги кадрларда кўришингиз мумкин. 

 

Маълумот учун, 2021 йил 1 январдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига Ёнғин хавфсизлиги хизмати тулиқ босқичма-босқич ўтказилиши белгилан.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар