“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва UNICEF қорақалпоғистонлик ёшлар билан 2 кун давомида мулоқот қилади

Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи ёшлар диққатига!

2019 йилнинг 5-6 май кунлари Нукус шаҳрида “Ёшлар овози муҳим” лойиҳаси бўлиб ўтади.  Бу ҳақда  “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг расмий телеграм каналида маълум қилинди. Унда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этишлари мумкин. 

Тадбирда маҳаллий ҳокимият вакиллари Нукус шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туман ва шаҳарларида истиқомат қилувчи йигит-қизларнинг фикр ва таклифларини эшитиш, улар билан мулоқот қилиш ҳамда энг яхши ғояларни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрадилар. 

Лойиҳа “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва UNICEF ташкилоти билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

Қатнашиш билан боғлиқ барча харажатлар (йўл, овқатланиш ва узоқ туманлардан ташриф буюрганлар учун турар жой) ташкилотчилар томонидан қопланади.

 

Рўйхатдан ўтиш: @muloqot_nukus

Бўлимлар