Қорақалпоқ давлат университетининг проректори ўзгарди

Бугун - 24 апрель куни Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида мажлис бўлиб ўтди. 

ҚҚДУ Матбуот хизматининг "KRuz.uz"га берган маълумотига кўра, мажлисда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 22 апрельдаги 68-К сонли буйруғига,  Қорақалпоқ давлат университетининг 2019 йил 24 апрель кунги 329 Н/2 сонли буйруғи асосида университетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори этиб Дуйсенбаев Олимжон Исмаилович тайинланди. 

Маълумот учун, Филология фанлари номзоди, доцент Дуйсенбаев Олимжон Исмаилович бунга қадар Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўзбек филологияси факультети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 


 Эслатиб ўтамиз,  Дуйсенбаев Олимжонга қадар ушбу лавозимда Турсунбаев Ҳамдам фаолият олиб борар эди.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар