Нукусда Ўзбекистон Қаҳрамонлари Озод Шарофиддинов, Ибройим Юсупов ва Тўлепберген Қайипбергеновнинг 90 йиллиги кенг нишонланди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Қаҳрамонлари – халқ шоири Ибройим Юсупов, халқ ёзувчиси Тўлепберген Қайипбергенов ҳамда буюк адабиётшунос олим Озод Шарофиддинов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан «Бадиий адабиёт ва адабиётшунослик илмининг сўнмас юлдузлари» мавзусида республика илмий-назарий анжумани ташкил этилди.


Анжуманда институтнинг филология факультети профессор-ўқитувчилари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси, «Нуроний» жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими ҳамда шоир ва ёзувчиларнинг яқин қариндошлари иштирок этиб, талабаларга бу буюк инсонлар ҳаёти, ижоди, меҳнатлари ва адабиётимиз тарихидаги тутган ўрни бўйича кенг тушунчалар берди.


Анжумандан сўнг институт маданият саройида филология факультети талабалари ўртасида Озод Шарофиддинов, Ибройим Юсупов ва Тўлепберген Қайипбергенов асарлари бўйича сахна кўринишлари, баҳру-байт айтишув, илмий баёнотлар ёзиш, шеър ва асар ёзиш бўйича танлов ташкил этилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Қаҳрамонлари Ибройим Юсупов ва Тўлепберген Қайипбергенов Нукус давлат педагогика институтида таҳсил олган.

Ислам Матеков, НДПИ матбуот котиби.

 

 

Бўлимлар