Қорақалпоғистонда нечта талабага 35 фоизли тўлов контракти тўлаб берилди?

Жорий йил 24 апрел куни Нукус шаҳри Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан Олий таълим ўқув юртларида жамоат ишларида ва иттифоқнинг бошланғиш ташкилот фоалиятида фоал бўлган ўртача ўзлаштириши 86 фоиздандан юқори бўлган ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаб имтиёзли равишда ўқишга қабул қилинган талабалар учун тўлов-шартнома пулининг 35 фоизи тўлаб берилишига бағишланган сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари, Олий таълим муассасалари бошланғиш ташкилот етакчилари, сертификатларни олишга муяссар бўлган 62 нафар талаба-ёш ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Ушбу имтиёзларни берилишида талаба ёшларнинг ташкилот тизимида амалга оширган ишлари, фаолликлари, жамиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида инобатга олинганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз.

 

- Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2017 йилдан бошлаб Ўзбекистон ёшлар иттифоқини Олий таълим муассасаларида аъло баҳоларда таҳсил олиб, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган талаба-ёшларга бир йиллик тўлов-шартнома пулининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўланмоқда ва келажакда иттифоқннинг таянчи ва суянчи бўлиш шубҳасиз, - дейди Ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлим мудири Руслан Ташимов.

 

Индира Мамбетназарова.

Бўлимлар