Федерация 3 ойда 269 млн. 655 минг 719 сўмни истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоблаб берди

 

 Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг туман (шаҳар) жамиятларида 2019 йилнинг 1-чорак давомида фуқаролар (истеъмолчилар)дан жами 169 та ариза ва шикоятлар келиб тушди ва улар соҳалари бўйича; 4 таси коммунал хизмати бўйича, 43 таси савдо бўйича, 2 таси соғлиқни сақлаш бўйича, 24 таси газ таъминоти бўйича, 17 таси сув таъминоти бўйича, 3 таси алоқа бўйича, 9 таси транспорт соҳаси бўйича, 18 таси электр таъминоти бўйича, 29 таси Хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича, 20 таси бошқа соҳалар бўйича фуқаролар (истеъмолчилар)нинг ариза ва шикоятлари ўрганилиб аниқланган ҳато камчиликлар бартараф етилиб, истеъмолчиларнинг бўзилган ҳақ ҳуқуқлари қонун хужжатлари асосида ҳимоя қилиниб келинмоқда. 2019 йилнинг 1-чорак давомида  истеъмолчиларга етказилган зарар жами 269 655 719 сўмни ташкил этади ва истеъмолчилар (фуқаролар)га қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов

Бўлимлар