Нукусда хотин-қизлар учун бепул дори воситалари тарқатилди

Хотин-қизлар  саломатлиги учун бепул дори воситалари тарқатилди

 

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳар 6 сонли оилавий поликлиникада Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Меҳрибон” жамияти томонидан хайрия сифатида берилган “Гепа Novo” дори воситаси ҳудуддаги жигар касаллигига чалинганлар, кам таъминланган оилаларга Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгилаб берилган тақсимот асосида бепул тарқатиб берилди.   

Таъкидлаш жоизки, давлатимиз томонидан 2017-2021 йилларга белгилаб берилган Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи  ижтимоий соҳани ривожлантириш  йўналишида ҳам айнан хотин-қизларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни  қўллаб-қувватлаш кераклиги акс этган.

Бугунги кунда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этади деди – Нукус шаҳар 6 сонли оилавий поликлиникаси бош шифокори З.Қурбанова. Касалликни даволаганнан кўра унинг олдини олган афзалроқ.

Эътибор берсангиз кўпчилик инсонларда жигар, юрак ва ошқозон ости ички органлар касалланади. Нима учун ички органлар заҳмланади.  Бунинг сабаби эса оддий ҳол  вақтида шифокорга кўринмаслик, оиладаги можаролар, турмуш ташвишлари, жисмоний жиҳатдан эзилиш, ташқи таъсирлар ва ҳакозо... 

Натижада эса биринчи галда ички органлардан юрак, жигар ва ўпка чикастланиши мумкин экан. Шу боис ҳам ҳар бир инсон ўз саломатлигига бефарқ бўлмаслиги керак.

Тадбир давомида тиббиёт соҳаси вакиллари   “Гепа Novo” дори воситасининг фойдаланиш тартиби, муддати, инсон саломатлиги учун фойдаси ва ножуя таъсири бўйича маҳалла аёлларига атрофлича маълумотлар бериб ўтилди.      

 

 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати         

Бўлимлар