Сайёр давлат хизматини ўтказиш амалиёти фуқароларнинг оғирини енгил қиляптими?

  Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан «Обод қишлоқ» дастурига киритилган  “Найманкуль” қишлоқ фуқаролар йиғинида махсус жиҳозланган, барча замонавий қулайликларга эга автобусда кўча бўйлаб қишлоқ турғинларига сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

  Тахиатош тумани Давлат хизматлари марказининг бўлим бошлиғи А.Оразимбетовнинг бизга маълум қилишича, тадбирда 97 та фуқаролар автобус салонида қабул қилиниб, унга компьютер, принтер, интернетга уланиш мосламасидан фойдаланган ҳолда сайёр давлат хизмати кўрсатилган.

  Хуллас, қишлоқ жойларида баҳор ойларида бундай тадбирларнинг ўтказилиши қишлоқ аҳли учун жуда қувончли ҳолат.

  Сабаби бу муҳим, баҳор ойларида деярли барча қишлоқ аҳли экиш мавсумида банд бўлиши барчага маълум.

  Бундай ташкилий тадбирларни амалга ошираётган Давлат хизматлари маркази ходимларига миннатдорчилик билдирсанг арзийди.

Бўлимлар