ҚРИҲҲЖФнинг туман ва шаҳар жамиятларида лавозимий ўзгаришлар амалга оширилди

Шу йилнинг 26-апрель куни  Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1-чорак якунлари бўйича ҳисобот Кенгаши бўлиб ўтди. 


Унда Федерациянинг барча шаҳар ва туман жамиятлари қатнашди.

Кенгаш йиғилишини  Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясиси раиси А.Урумбаев очиб берди ва олиб борди. 
Кенгашда Федерация фаолиятига оид бир неча масала танқидий таҳлилий тарзда кўриб чиқилди. 

Федерациянинг Тўрткўл тумани жамияти раиси в.б. лавозимида ишлаб келаётган Абдуллаев  Ислам Джуманиязович Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раисининг 2019 йил 13 март кунги ЖС/02-12-сонли хатига асосан Федерациянинг Тўрткўл тумани жамияти раиси лавозимига тўлиқ тайинланди.

Шунингдек, Федерациянинг Шуманай тумани жамияти раиси лавозимига Өтемуратов Турсынбай Оракбаевич тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг фаолиятини энди смартфонингиздаги хоҳлаган ижтимоий тармоқ орқали кузатиб боришингиз мумкин. 

Демак, Федерациянинг 
Telegram;(устига босинг!)
 
Facebook;(устига босинг!)

Одноклассники;(устига босинг!)

Instagram(устига босинг!) саҳифаларига обуна бўлишингиз мумкин.

Биз Сизнинг истеъмол ҳуқуқларингизни ҳимоя қиламиз!

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар