Қорақалпоғистондаги 5 та ташаббус 80 та лойиҳада

Жорий йил 26-27-28-апрел кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида  Президентимизнинг муҳим 5 та ташаббуси ижросига қаратилган тадбирлар ташкил этилди. 

Нукус шаҳри ва 14 та туманларда 5 та ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш, аҳоли хабардорлигини оширишга йўналтирилган юқори савиядаги лойиҳаларга аҳоли айниқса, уюшмаган ёшлар кенг қамровда жалб қилинди. 

5 та ташаббусни илгари сурган тадбирлар Элликқалъа воҳасида эрта саҳардан ёшларнинг  эрталабки машқларидан бошланди. Сўнгра, давра суҳбатлари, спорт мусобақалари ёшлар етакчилари томонидан давом эттирилди.

“Мен бўлмоқчиман, “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”, “Қонун ва ёшлар”, “Заковат” интеллектуал ўйинлари, ҳар хил спорт турларидан мусобақалар, табиат қўйнида рассомчилик санъати, ахборот технологиялари, китобхонлик тадбирлари, амалий санъат, мусиқий тадбирлар, театр томошалари, миллий кўргазмалар Мўйноқ, Қўнғирот, Қонликўл, Шўманой, Чимбой, Тўрткўл, Беруний, Амударё, Қораўзак, Хўжайли, Тахтакўпир, Нукус туманларидаги фаол ва уюшмаган ёшларни қувонтирди ва уларга шижоат бағишлади. 
5ташаббус: хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида имкониятлар яратиш, касб ҳунарга тайёрлаш мақсадида умум таълим мактабларининг битирувчи қизлари иштирокида “Бизнес саёхат”лар, хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди. Жумладан, Қўнғирот туманида  39 маҳаллада, 150 нафар ишсиз хотин-қизлар рўйхати шакллантирилиб, Қўнғирот саноат коллежида тикув-трикотаж бўйича маҳорат дарслари ўтказилиб, 7 нафар хотин-қизларга тикув машиналари берилиши белгиланди ва  янгидан очилиши белгиланган тикув цехига  ишга жойлаштирилиши режалаштирилди. Беруний туманида 5 нафар, Амударё туманида 5 нафар хотин-қизлар тикув цехларига ишга жойлаштирилди.
Шунингдек, тадбир доирасида 9-май «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Қўнғирот, Мўйноқ, Шўманой, Элликқалъа, Тўрткўл, Беруний, Чимбой туманларида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, нуроний отахонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга иттифоқнинг байрам совғалари ва «Шараф» ленталари тақдим этилди.  

Индира Мамбетназарова 
Ёшлар иттифоқи ҚР Кенгаши матбуот котиби
 

Бўлимлар