"KRuz.uz" сайти асосчиси, марҳум Фурқат Юсуповга "Олтин қалам" миллий мукофоти берилади

3-май "Жаҳон матбуот эркинлиги куни" фаол журналистларга топширилиши ананага айланган “Олтин қалам” мукофотига акам Фурқат Юсуповнинг ишлари муносиб топилганидан жуда хурсандман.
Акам шиддат билан ривожланаётган бугунги даврда  оммавий ахборот воситаларининг роли ва хизмати жуда катта эканлигини, интернет журналистикаси соҳасида тезкорликни кучайтириш, устувор мавзулар устида изланиши кераклигини кўп айтарди. Афсус, мақсади сари озгина юриб улгурди ҳалос. Аммо, бугун унинг меҳнатлари баҳоланиб, ўзи орзу қилган мукофот совриндори бўлганидан ниҳоятда ҳурсандман!   
Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмасига «Олтин қалам» миллий мукофоти учун оиламиз номидан миннадорчилик билдираман! 
 
Искандар Юсупов

Бўлимлар