Тахиатошдаги шифохонада истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилиняптими?

Биз ҳар биримиз истеъмолчимиз. Кундаликли турмушда бозорга борамиз йўналишли такси маршутларидан фойдаланамиз. Лекин ҳар доим ҳам бизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқимиз бузилмайди деб айтолмаймиз. 

Айнан шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тарғибот ишларини олиб бормоқда. 
Бугун, 30 апрель куни Тахиятош тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари орасида айнан шундай тарғибот ишлари олиб борилди. 

Унда туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг истеъмолчи сифатидаги муаммо ва таклифлари ўрганилди. 

Нима учун бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барча сотувчилар томонидан бир хил эмас. Сифат жиҳатдан бу маҳсулотлар бир хил бўлиши мумкин. Аммо нархлар турлича” - деди туман тиббиёт бирлашмаси ходимларининг бири.
Шу мазмундаги муаммоли саволлар билан ҳар бир истеъмолчи мурожаат қилди. 


Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси А.Урумбаев истеъмолчи қандай ҳуқуқларини талаб қилиши, ҳуқуқлари бузилганда Федерацияга қандай мурожаат қилишлиги ҳақида батафсил маълумот берди. 

Тадбир якунида туман тиббиёт бирлашмасидаги истеъмолчилар учун яратилган шароитлар билан танишилди. 

Жумалдан, касалхонага келган беморлар учун яратиб берилган шароит, бепул дори-дармон воситаларининг истеъмол муддати, тиббий асбоб-ускунларнинг талабга жавоб бериши ва беморларнинг хоналари кўздан кечирилди.

Маълумот учун, ҚРИҲҲҚЖФ бу каби тарғибот ва ўрганиш ишлари Қорақалпоғистондаги барча туман ва шаҳар жамиятлари томонидан олиб борилмоқда.
 Эслатиб ўтамиз, агар Сизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларингиз бузилса, 1091 ва +99895 605 10 91 ишонч телефонларига қонғироқ қилиб, мурожаат қилишингиз мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Матбуот ва ахборот сектори.

Бўлимлар