Тўрткўлда Эко марафон

Куни кеча, 28 апрель куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Қенгашининг “Табиатни асраймиз” ҳафталиги доирасида Тўрткўл туманида “Эко марафон” лойиҳаси амалга оширилди. 


“Эко марафон” да тумандаги 100 дан ортиқ ёшлар томонидан марказий кўчалар тозаланди.


Ҳафталик доирасида “Энг тоза маҳалла” социал роликлар танлови,  “Энг тоза ҳудуд” акцияси ва “Экология билимдони” танловлари эълон қилинди.


-  “Экология билимдони” танловига кўпчилик ёшлар қизиқиш билдирмоқда. Эълон қилинган танловлар орқали туманимиз янада гўзал ва файзли кўриниши шубҳасиз,- дейди Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг «Камалак» болалар ташкилоти раиси Дилшодбек Якубов.  

Индира Мамбетназарова

Бўлимлар