Сибир Федерал университети доценти НукусДПИ талабаларига дарс ўтди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институт ива Россия Федерасиясининг Сибир Федерал университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномаси асосида мазкур университетнинг функциялар назарияси кафедраси доценти Мкртчян Александр Джанибекович институтга ташриф буюрди.
Институт ректори Байрам Отемуратов билан учрашувда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.
Икки олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчиларни алмашиш дастури доирасида россиялик олим математика фанидан институтнинг математика-информатика факультети математика ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабалари ҳамда магистрантларига маърузалар ўқиб, ҳар хил семинарлар ташкил этди.

Ислам Матеков,
Нукус ДПИ матбуот котиби.

Бўлимлар