Қораўзакда МИБ 4 ой ичида 3 млрд 707 миллион сўм ундирган

Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими томонидан жорий йил 4 ойи давомида қандай ишлар амалга оширилди? Бу ҳақда МИБ Қораўзак тумани бўлими  бошлиғи Б.Тулепов ахборот бермоқда.

Маълумки, энергия ресурслари ва сув таъминотини истеъмол қилиш соҳасида, шунингдек, маиший чиқиндилар учун тўлов интизомини мустаҳкамлашда, бундан ташқари ижро соҳаси тизимини янада такомиллаштиришда ПФ-5059-сонли Фармони ижросини тўлиқ таъминлаш борасида Мажбурий ижро бюроси зиммасига алоҳида вазифа ва мажбуриятлар юклатилган.

Бугунги кунда, ушбу тизим соҳасида олиб борилаётган фаолият юзасидан туман бўлим жабҳасида таҳлилий ўрганилиб чиқилди.

Хусусан, биргина мисол тариқасида айтиб ўтадиган бўлсак, Мажбурий ижро бюроси Қораўзак туман бўлими томонидан жорий йилнинг 4 ойи мобайнида истеъмол қилинган энергия ресурслари ва сув таъминоти ҳамда  маиший чиқинди учун жами 3 млрд. 707 млн. сўм ундирувга эришилди, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида тамомланган 567 дона ижро ҳужжатлардан 2 млрд. 547 млн. сўм амалда ундирилиши таъминланган.

 

Шу давр ичида, бўлим ходимлари томонидан энергия ресурслари ва сув таъминоти соҳасида ноқонуний ҳолатлар юзасидан 21 млн. сўмлик 27 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, давлат манфаатига етказилган моддий зарарлар ундирилди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида истеъмол қилинган электр энергиядан 102%, табиий газдан 102%, сув таъминотидан 108% ва маиший чиқиндидан 114% гача қарздорликни ундирув режаси ортиғи билан бажарилганлиги кузатилди.   

Истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий  газ ва сув таъминоти, шунингдек, маиший чиқиндилар бўйича тўловларни вақтида амалга ошириш борасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқий онгини, маданиятини шакллантиришда ҳам бўлим ходимлари, айниқса Давлат инспекторлари томонидан ҳудудларда фаолияти давомида қонунчиликдаги янгиликларни мунтазам тарғибот-ташвиқот ишлари орқали тушунтирилган ҳолда олиб борилмоқда.

Жисмоний ва юридик шахслардан электрон дастур орқали келиб тушаётган мурожаатларнинг қонуний муддатида ҳал қилиниши, мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни янада кенгроқ,  ҳал этилишини тўлиқона бажарилишини таъминлашда ҳам 12 та  мурожаатлар ўз ечими топди. Бу натижа кўрсаткичи жойларда ходимлар томонидан масалани ҳал этилишидан далолат беради. 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

Бўлимлар