Нукусда ошхона будкаси ёниб кетди

8-май куни Нукус шаҳри "Қорақалпоғистонннинг 60 йиллиги" кўчасидаги "Миллий пишириқлар" ошхонасида ёнғиб келиб чиқди. 

Ёнғин кундузи соат 17:05ларда келиб чиққан бўлиб, ўша пайти овқатланиш будкасида хайриятки, ҳеч ким бўлмаган. Аланга Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан 13 дақиқада ўчирилган.

 Қорақалпоғистон Республикаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси  катта муҳандиси Абдураҳмонов Ойбекнинг бизга берган маълумотига кўра, ёнғин сабаби электр симларининг қизиб кетиши бўлган.

Ёнғинда будкадаги 1та телевизор, 1та музлаткич ва ошхона буюмлари бутунлай ёниб кетган. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар