Нукусдаги навбатдаги "қаҳрамонлик": Ўсмир давлат рамзлари олдида кийимсиз (ич кийимда) ўзини кўз-кўз қилди

Сайтимиз орқали аввалроқ Нукусдаги "I love Nukus" ёзувига зарар етказган бола жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик. Ўшанда йигитча "I love Nukus" ёзувидаги юракчани тепиб синдираётганлигини Instagram'га жойлаган эди.


 Энди эса Instagram'да ғалати видео тарқалишни бошлади.  Унда Нукуслик ўсмир йигит шаҳар марказида жойлашган 55 метрлик Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари олдида бориб ечина бошлайди. Кейин кийимсиз(ич кийимда) ҳолатда давлат рамзлари атрофини ўзини кўз-кўз қилиб, кула-кула  югуриб айланиб чиқади.  Бу пайтда марказий майдонда бир қанча одамлар ҳам бўлган. Видео кечаси олинган бўлиб, воқеалар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи атрофида якунига етади.

Афтидан ўсмирлар  пранк видео қилишмоқчи бўлишган. Аммо давлат рамзлари олдида ечиниб пранк қилинмаслигини оддий одам ҳам тушунса керак! Бу давлат рамзларига ҳурматсизлик саналади. 


Эслатиб ўтиш жоиз, бундай ҳолатлар учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ХV бобида алоҳида моддалар бор.

Маълумот учун, бунга қадар ўша ўсмирлар машҳур "I got love" қўшиғига клип олишга ҳам улгуришган.

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар