Қорақалпоғистонда 291 нафар талабанинг 983 млн. 350 минг сўмлик контракти тўлаб берилди,11 та талабага эса 40 млн. сўмлик таълим гранти ажратилди

10 май куни Қорақалпоқ ёш тамошабинлар театрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан «Ёшлар иттифоқи таълим гранти» лойиҳасидан 11 нафар ёшлар ва муддатли ҳарбий хизматда бўлган, олий таълим муассасаларига тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган фаол ёшларнинг 35 фоизи моддий ёрдам тариқасида Иттифоқ томонидан тўлаб берилиши муносабати билан 291 нафар талаба ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Маросимни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қоракалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Данияров Абат Сапарбаеви очди ва ғолибларни табриклаб, махсус диплом ва сертификатларни тантанали топширди.

Маросим эстрада юлдузлари ва рақс ансамблларининг чиқишлари билан якунланди. 

Индира Мамбетназарова

Бўлимлар