Элликқалъада ёниб кетган "Матиз" воқеаси юзасидан расмий маълумот берилди(+фото)

Сайтимизнинг телеграм каналида Элликқалъада Матиз ёниб кетгани ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Шу ҳодиса юзасидан KRuz.uz сайтига расмий маълумот берилди.
Унга кўра, 10-май куни соат 10:03 да Элликқалъа тумани Гулистон ОФЙ ҳудудида яшовчи Д.Ж га тегишли бўлган Матиз автомашинаси ўз-ўзидан ёниб кетган. Ёнғин натижасида машинанинг  мотор, салон, эшиклари ҳамда салон ичидаги ҳужжатларига зарар етган. Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан 6 дақиқада ўт очирилган.


Матизнинг ёниб кетишига электр симларининг қизиб кетиши сабаб сифатида кўрсатилмоқда. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда.

КР ЁХБ катта муҳандиси, лейтенант А.Абдирахмановнинг сўзларига кўра, Матиз тутаб ёна бошлаганда атрофдаги одамлар телефонига видео олиш билан машғул бўлишган.

Ҳеч ким "101" га ўз вақтида хабар бермаган. Абдирахмановнинг айтишича, агар вақтида хабар берилганида талафот унчалик катта бўлмас экан. Сабаби,  ЁХБ  1 км га етмайдиган яқин жойда бўлган. Одамлар эса фақат видео олиб тураверишган, дейилмоқда расмий хабарда.

Шуҳрат Саидаҳмaдов

 

Бўлимлар