Нукусда давлат байроқларининг атрофида кийимсиз (ич кийимда) ўзини кўз-кўз қилган йигитларга жазо тайинланди

Сайтимиз орқали Нукуслик ўсмир давлат рамзлари олдида кийимсиз (ич кийимда) ўзини кўз-кўз қилгани ҳақида маълумот бериб ўтган эдик.

Ушбу ҳолат юзасидан "KRuz.uz" сайтига  расмий маълумот берилди.


Аслида нима бўлганди?

Инстаграмъда ғалати видео тарқалишни бошлади.  Унда Нукуслик ўсмир йигит шаҳар марказида жойлашган 55 метрлик Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари олдида бориб ечина бошлайди. Кейин кийимсиз(ич кийимда) ҳолатда давлат рамзлари атрофини ўзини кўз-кўз қилиб, кула-кула  югуриб айланиб чиқади.  Бу пайтда марказий майдонда бир қанча одамлар ҳам бўлган. Видео кечаси олинган бўлиб, воқеалар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи атрофида якунига етади.

Бизга берилган расмий маълумотга кўра, ушбу воқеа 9-май куни 21:30 лар атрофида бўлган. 

Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ситанов Анвар  Ибрагимович билан боғландик. 

9-май куни соат чамаси 21:30 лар атрофида Нукус шаҳри марказидаги 55 метрлик давлат байроқлари ўрнатилган майдонда 3 та ўсмир: 1998 йилда туғилган С.Б., 2000 йилда туғилган Н.У. ҳамда Ў.А.лар жамоат жойларда юриш-туриш коидасини касддан менсимасдан ечинган ҳолда видео тушиб уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан бугун, 11-май куни суд жараёни бўлиб ўтди. Шуманой тумани Маьмурий суди раиси Кощанов Арман Бахитбаевич томонидан  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ХV бобидаги 183-моддасини қўпол равишда бузганлиги учун йигитларнинг ҳар бирига ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Шу фурсатдан фойдаланиб фуқароларимизнинг жамоат жойларида юриш-туриш қоидаларига амал қилишини сўра қоламиз, - дейди  Нукус шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ситанов Анвар  Ибрагимович

Шуҳрат Саидаҳмадов

 

Бўлимлар