ДТМ рухсатномасини энди онлайн олса ҳам бўлади

Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” брифинги ва матбуот анжуманида маълум қилинди.

Кутилаётган қулайликлардан бири сифатида Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Барно Ражабов маълумот бериб ўтди:

«Абитуриентларни шу пайтгача қийнаб келаётган масалалардан бири ДТМ рухсатномаларини қай вақтда олиши эди. Одатда, ушбу рухсатномалар имтиҳон арафасида 31 июлга қадар (шу куни ҳам) тарқатиларди. 

Ўтган йил мисолида айтадиган бўлсак, тест синовлари 15 кун давом этгани сабабли абитуриентларнинг ушбу рухсатнома билан боғлиқ мурожаатлари кўп бўлди. 

Уларнинг аксари Тошкентга келиб-кетишда ортиқча оворагарчилик ва харажатларнинг олдини олиш билан боғлиқ эди, албатта.

Биз ҳам шу мақсадларни кўзлаб бу йилдан ДТМ рухсатномаларини бевосита Давлат тест маркази сайтидан фойдаланиб ўзига тегишли рухсатномани юклаб олиши мумкин ва шу асосда тегишли ўқув биносига кириб-чиқиши таъминланишини назарда тутяпмиз», - дея таъкидлади ДТМ вакили.

Бўлимлар