Энди абитуриентлар 5та фандан тест синови топширади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади.

Биринчи бўлимга барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган қуйидаги учта фан киритилади:

  • она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили); 
  • математика;
  • Ўзбекистон тарихи. 

Иккинчи бўлимга абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади.

 

Бўлимлар