М.Ерниязов раҳбарлигидаги делегация Жанубий Кореяда ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Барчамизга маълум, сўнгги йилларда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимизнинг раҳбарлигида хорижий инвесторлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва юртимизга инвестициялар олиб кириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Албатта, иқтисодиётимизни ривожлантиришда, халқни мунтазам иш ўринлари билан таъминлашда ва аҳолининг яшаш тарзини яхшилашда мамлакатимизга олиб кириладиган хорижий инвестицияларнинг ўрни алоҳида аҳамиятга эга.

Айни пайтда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Т.Ерниязов раҳбарлигидаги делегация Жанубий Кореяда сафарда бўлмоқда.

Ташриф давомида делегациянинг Гванжу шаҳри мэри ва Гванджу Савдо-Саноат Палатаси раҳбарлари учрашуви, «Чоннам» миллий университети касалхонасининг шароитлари билан танишиши, Корея тараққиёт институтининг раиси билан учрашуви ва таълим муассасасидаги ходимларнинг фаолияти билан танишиши белгиланган.

Шунунгдек, ҳудудимизга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари бўйича  делегациянинг «Caris», «Hwachon Plant Construction», «Noroo Paint», «Myung Sung Placon», «Сhung Design Group» ҳамда «Kangnam Jevisco» сингари йирик компанияларнинг раҳбарлари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича бир қатор битимларга эришилиши ҳам кутилмоқда.

 

Бўлимлар