Қaнликўлда кучли шамол туфайли кўп қаватли уйларнинг шиферлари "парвоз қилди". Жабрланганлар бор...

Бугун соат 17:30 - 18:00 лар атрофида Қaнликўл тумани "Мустақиллик кўчаси" 6-уй(дом)нинг шиферлари қаттиқ шамол туфайли учиб тушди. Бу ҳақда "КРуз.уз"га шу ҳудудда яшовчи фуқаролар фуқаролар телефон қилиб тафсилотларни маълум қилишди. (Исм-шарифини маълум қилишимизни исташмади. Сабабини биласиз!)

Аҳоли вакилларининг сўзларига кўра, кўп қаватли уй тамирланаётган бўлган.  Кучли шамол шиферларни учириб юборган.  Ҳодиса натижасида шу ерда уйни таъмирлаятоган икки нафар уста жароҳат олган ва улар касалхонага  олиб кетилган. 

Бундан ташқари фавқулотда ҳолат натижасида 6-уй(дом)га келиб турган сим ёғочлар ҳам қулаб тушган. Икки соат давомида электр тармоғи билан узилиш ҳолати юзага келган. 21:00 да ҳаммаси жойига тушди. Ҳозир электр токи ёнган. 

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳозирда 6-уй(дом) атрофида туман ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар  тиклаш ишлари олиб бормоқда. 

Бу Қорақалпоғистондаги "шиферлар парвоз қилиши" билан боғлик биринчи воқеа эмас. Бунга қадар Чимбой туманида ҳам "кучли шамол" туфайли шиферлар парвоз қилганди.

Аҳоли вакиллари айтишича, кўп қаватли уйларнинг томига ўрнатилган шиферлар шиғ этган шамолга ҳам учиб тушиш даражасида "мустаҳкам" қурилган экан. 

Ушбу ҳолат ва шиферлар масаласида расмий маълумот кутамиз. 

Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар