Ёшлар иттифоқининг маъсул ходимлари Чимбойда 6 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтиб келган ёшлар нега учрашди?

Хабарингиз бор, “Ёшлар келажаги-қонунга риоя қилишдан бошланади" лойиҳаси республикамизнинг чекка ҳудудларида ҳам кенг миқёсида ташкил қилинмоқда. Бугун Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой туманидаги Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали академик лицейида лойиҳа бўйича тарғибот тадбирлари бўлиб ўтди.

Ўтказилган ушбу тарғибот тадбирида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги Ёш ҳуқуқшунослар Кенгашининг масʼул ходимлари, лойиҳа тренерлари Н.Жумаев ва Б.Жумаев ва лойиҳа консултанти А.Ергашевлар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши юрисконсулти К.Палуаниязов, бўлим мудири У.Хожамуратов ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Чимбой тумани Кенгаши раиси Р.Жумамуратов иштирок этишди.

Ташкил этилган тарғибот тадбирида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг салбий оқибатлари, меҳнат миграцияси, одам савдосининг аянчли оқибатлари шунингдек, тадбиркорлик фаолияти ҳамда “Ёшлар-келажагимиз" жамғармаси тўғрисида тушунча ва маʼлумотлар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, уларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбия топишлари, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик ҳисси билан яшаш кераклиги тўғрисида ҳам маʼрузачилар томонидан йиғилганларга тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек, тарғибот тадбири очиқ мулоқот тарзида ўтиб, ёшлар томонидан ўзлари қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва фаол иштирок этган ёшларга Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши номидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Фуқаролик, Оила, Уй-жой кодекслари ва бошқа ҳуқуқий йўналишлардаги китоблар жамланмаси совға сифатида берилди. Тарғибот тадбирида 270 нафардан ортиқ ўқувчи-ёшлар ва 6 нафар жазони ижро этиш муассасасидан қайтиб келган ёшлар иштирок этишди.

Бундан ташқари, тарғибот тадбирлари тумандаги “Кенес" овул фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилиб, ушбу маҳаллада “Ҳуқуқий саводхонлик" бурчаклари ташкил этилди ва аҳолининг ҳуқуқий онгини ҳамда саводхонлигини оширувчи китоблар, тарқатма материаллар ва брашуралар Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши томонидан совға сифатида тақдим этилди.

Бўлимлар