Тўрткўллик тадбиркор аёл “Озодлик”га мурожаат қилди. Ҳокимлик қандай жавоб қайтарди?

Тўрткўл тумани Тараққиёт кўчаси 7а-уйда яшовчи, 01.08.1977 йилда туғилган Джаббарова Зулхумар Саъдуллаевна “Озодлик” радиосига 2019 йилнинг 25 апрел ва 10 май куни мурожаат этганди

У ўз мурожаатида паррандачиликни ривожлантириш учун банк томонидан кредит берилмаётгани, туман ҳокимлиги томонидан паррандачилик фермасини қуриш учун шаҳар марказидан 20 км. узоқликда чўл-биёбондан ер майдони ажратиб берилганидан норозилигини, мазкур ерга қурган фермаси коммунал ҳизматлар билан таъминланмаганлигини, фермасини электр тармоқларига улаш учун 200.0 млн. сўм сарф ҳаражат зарурлигини маълум қилган.
Мавжуд муаммоларини ҳал қилишда маҳаллий Давлат ҳокимияти органлари томонидан амалий ёрдам берилмаганлигидан норозилигини билдирган.

Фуқаро З.Джаббарова паррандачиликка ихтисослаштирилган “Диёрбек паррандаси” оилавий корхонасини ташкил қилган ва унга Ўзбекистон Республикаси СанПиннинг 0350-17-сонли талаблари инобатга олинган ҳолда туман ҳокимининг 2018 йил 23 майдаги 920-сонли қарори билан “Калтаминор” ОФЙ ҳудудидан 2,0 га ер майдони ажратиб берилган ҳамда мазкур ер майдонида (44.80 х 5.90 м.м) 264.3 м2 хажмда паррандачилик фермаси қурилган.
.

  Тижорат банклари томонидан, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 34-моддаси тартибида, кўчар ва кўчмас мулкларни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосидан келиб чиқиб фуқаро З.Джаббарова ва унинг оила аъзолари номига 2018-2019 йиллар давомида 9 ҳолатда жами 230.6 млн. сўмлик  кредит маблағлари ажратиб берилган.

 Хусусан, АТ “Микрокредитбанк” Тўрткўл филиали томонидан 07.02.2019 йилда 3 йил муддатга, 7 фоиз ҳисобидан 6 ойлик имтиёзли давр билан 66 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилган. Бугунги кунда тадбиркор томонидан кредит маблағларининг қайтарилиши таъминланмасдан келмоқда.
Бундан ташқари, З.Джаббарова 7 та фуқаронинг жами 179 млн. сўмлик кредит маблағларини шартнома асосида парранда етказиб бериш учун олиб, шартнома шартларини бажармаган.

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 
22-сонли “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра, истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, тадбиркор томонидан фермани коммунал ҳизматлар билан таъминлаш масаласи ўз ҳисобидан  амалга ошириши зарур.
  
Тўрткўл тумани ҳокимлиги

Бўлимлар