Берунийдаги "истеъмолчи кутубхонаси" туманнинг қаерига қурилиши маълум бўлди

Кеча, 14 май куни Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси А.Урумбаев Беруний туманида бўлди. Сафар давомида туманда қуриладиган "истеъмолчи кутубхонаси" лойиҳаси ва кутубхона туманнинг қаерида қурилиши борасида Беруний тумани ҳокими Сапарбаев Атабек билан учрашди.

Туман ҳокими "истеьмолчи кутубхонаси"га ажратилган ер майдони билан Федерация раисини танишдирди. Унга кўра, кутубхона туман марказидаги жойлашган Амфитеатр бино қаршисида қуриладиган бўлди. 


 Эслатиб ўтамиз, бундан кутубхона Қорақалпоғистонда яна Нукус шаҳрида ҳам қурулиши кўзда тутилган. Ҳозирда унга ер майдони ажратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар