Берунийда «Yoshlar mehnat guzari» комплекси фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида «Yoshlar – kelajagimiz» Давлат дастури доирасида ёш тадбиркор Реимбаев Махмуджон Фарходович томонидан барпо қилинган «Yoshlar mehnat guzari» комплекси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда бизга «Yoshlar – kelajagimiz» Беруний туман филиали бош мутахассиси Т.Матякупов хабар берди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими А.Сапарбаев, туман прокурори К.Бекмуратов, ИИБ бошлиғи А.Абдиров, ДСИ бошлиғи А.Кенжаев, туман ҳокими ўринбосари А.Реимбаев, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Р.Еччанов, «Yoshlar – kelajagimiz» жамғармаси туман филиали раҳбари Ш.Кушакаев ва ёшлар иштирок этдилар. 
Очилиш маросимида сўз олганлар туман ёшларини «Yoshlar mehnat guzari» ташкил этилиш билан қутлаб, берилган имкониятлардан оқилона фойдаланишга чақирдилар.

«Yoshlar mehnat guzari» да 14 та янги ишчи ўринлари яратилган бўлиб, гўзаллик салони, миллий қандолатчилик маҳсулотлари тайёрлаш цехи ҳамда умумий овқатланиш шаҳобчаси каби фаолиятлар ташкил қилинган. Гузарда бунёдкорлик ишлари давом этиб, келгусида ҳудуд аҳолисининг талабларидан келиб чиққан ҳолда қўшимча фаолият турлари ишга туширилиши режалаштирилган.

Karinform.uz: Ислам Матеков.

Бўлимлар