"Савицкий музейи"нинг ноёб асарлари Тошкентда 14 кун давомида намойиш этилади

"18-май Халқаро музейлар куни"ни кенг нишонлаш мақсадида Тошкентга нафақат Ўзбекистон, балки жаҳоннинг энг яхши бадиий тўпламларидан бири келтириладиЖорий йилнинг 18 майдан 31 майига қадар рус ва ўзбек авангардистларининг И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат  санъат музейидаги ноёб асарлари Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида  намойиш этилади. Кўргазмага ташриф буюрганлар А.Волков, Ў. Тансиқбоев, Н.Қорахон ва яна бир қанча ўтган асрнинг буюк мусаввирлари асарлари билан танишиш имконига эга бўладилар. Барчангизни мазкур кўргазма очилишига таклиф этиб қоламиз!

Бўлимлар