Азамат Турданов: “Алимов, Бабажанов, Илясов ва Низановлар Универсиадада қатнашишади”

"Универсиада-2016" якунларига бағишланган брифингда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазирининг ўринбосари Азамат Турданов футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси жамоасининг барча футболчилари Универсиада ўйинларида иштирок этишини таъкидлаб ўтди. 


 

“Универсиада” ўйинларини биз икки босқичга бўлганмиз. Биринчи босқич март ойининг 20-санасидан, апрел ойининг 20-санасигача бўлган бўлса, иккинчи босқич 20-апрелдан 20-майгача бўлади. Бугунги кунда Наврўзбек Алимов “Қўқон-1912”да, Азамат Бабажанов “Динамо”да, Дамир Низанов “Нефтчи”да, Азамат Илясов “Хоразм”да тўп сурмоқда. Биз Ўзбекистон Олий лигасида тўп сураётган футболчиларимизни, жамоаларидан рухсат олган ҳолда уларни машғулотларга жалб этамиз ва “Универсиада” ўйинларида қатнашишларини таъминлаймиз". 

Фурқат Юсупов ёзиб олди.

Манба: KRuz.uz

Бўлимлар