Ёшлар Жўқорғи Кенгесга саёҳат қилишди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши  “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан  “Парламент – ёшлар манфаатларининг ҳимоячиси ва демократия мактаби” мавзусида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлислар залида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. 
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O’zLiDeP депутатлари, партия вакиллари, олий таълим ўқув юртининг ва  коллежнинг ўқувчи ёшлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди. 


Учрашувда  асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ва уларнинг бажарилиши, Сайлов кодексининг аҳамияти,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қонунчилик соҳасининг  фаолияти билан ёшларни таништириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини янада ошириш бўйича масалалар муҳокама қилинди.  


Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси  Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси  С.Турманов ёшларга Сайлов кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловларнинг аҳамияти, бу борада сиёсий жараёнлардада ёшларнинг фаоллигини ошириш масаласи, Ёшларга оид давлат сиёсатининг аҳамияти, давлатимиз томонидан ёшларга қаратилаётган эътибор, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Регламенти,  қонунчилик соҳасида олиб борилаётган ишлар, депутатларнинг ваколатлари, уларнингг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, вазифалари  бўйича  батафсил маълумотлар бериб ўтди. 
 Сайлов кодекси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш та асосий йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси  “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” да амалга оширишга   оид Давлат дастурига асос ишлаб чиқилган. 

.
 Таъкидлаш жоиз, Сайлов кодекси 18 та боп 101 та моддани ўз ишига қамраган. 
Кодексда парламент қшйи палатасидаги аввалги 150 та ўрин сақланип қолиши, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзод кўрсатиш тартиби бекор қилиниши, сайловчиларнинг эса бирма-бир электрон руйхатини шакллантириш, сиёсий партиялар томонидан имзо йиғиш жараёнида сайловчиларнинг бир нечта номзодларни ёки партияларни қўллаб-қувватлаши, овоз бериш жараёнида эса сайловчилар бир нечта белгиларнинг бирини қуйиш¸ муддатидан олдин овоз бериш сайловга 3 кун қолганда якунланиши, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги депутатликга номзодларнинг ишончли вакилларининг сони 3 кишидан 5 кишигача кўпайтириш масалалари ҳам акс этган. 
Айни пайтда эса ушбу сайловларда энг кўп депутатлик ўринларни қўлга киритишимиз, бунинг учун эса партия ишларини янада жонлантиришмиз, кучли тажрибали, сиёсий жиҳатдан етук малакали кадрларни резервга олиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини янада кучайтириш керак деди – O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари Ш.Отемисов. 
Учрашув давомида депутатлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, депутатлик масъулият, унинг ваколатлари, вазифалари, сайловларнинг аҳамияти бўйича тўлиқ маълумотга эга бўлдим деди – Қорақалпоқ давлат университети 3 босқич талабаси Б.Сарсенбаев.  Албатта бундай учрашувлар  биз ёшларнинг сиёсий жараёндаги фаоллигимизни янада оширишга, давлатимизнинг порлоқ келажаги учун муносиб ҳисса қўшишга ундайди.    


 Жонли мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда ёшларимиз  ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар олишди ва тадбир давомида  ёшларимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига саёҳати билан давом этди.      


O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати

Бўлимлар