“Ҳар бир ёшдан бир китоб” акциясида бир кун ичида 3 мингдан ортиқ китоб йиғилди

Нукус шаҳри Ёшлар марказида “Ҳар бир ёшдан бир китоб” акцияси бошланди. Ёшлар маркази фаесида бўш столлар Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ, Тахтакўпир, Тўрткўл ва бошқада энг чекка туманларида яшаётган ёшлар учун ёшлардан китобларни қабул қилиш учун ҳозир ва нозир бўлиб турибди. 


Ана биз куткан китоблар ҳам келишни бошлади. Энг биринчилардан бўлиб акцияга Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус касб-ҳунар бошқармасидан 300 та китоб етиб келди. Бундан сўнг олий таълим муассасалари, ёзувчилар уюшмаси ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлардан 2 соат ичида 3000 дан ортиқ  китоблар келди.  Бу ҳали бошланиши акция давом этади. Ушбу акцияда 15000 га яқин китобларни тўплаш ва тарқатиш режалаштирилган.


5 та ташаббус ижросини барча шаҳар ва туманларда ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши масъул ходимлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш учун бириктирилди.Ҳар ҳафтанинг жума ва шанба кунлари тарғибот тадбирлари ташкил этиш тизими йўлга қўйилди. Бугун ҳам шанба Мўйноқ туманида “Беш ташаббус-беш имконият” шиори остида тадбирлар ташкил қилинмоқда.


“Ҳар бир ёшдан бир китоб” акциясининг биринчи куни келган китоблардан 1200 таси шу куннинг ўзида Мўйноқ туманига йўл олди.  
-Бу акция ёшларнинг ўзларининг ташаббуси билан ташкил қилинди. Бир куннинг ўзида шунча китоб йиғилди. Ҳали ҳам туҳфалар давом этаётганлигини олий талим муассасалари йетакчилари айтмоқда. Тўпланган китоблар орасида дарсликлар, болалар учун китоблардан тортиб, қорақалпоқ, ўзбек, жаҳон адабиётлари ҳамда энг сўнги нашр қилинган ҳар ҳил жанрдаги китоблар ҳам бор. Бу китобларнинг ҳаммасини Республикамизнинг энг чекка туманларининг энг чекка авулларигача тарқатамиз,-дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг ўринбосари Бийбижан Аралбаева.

Клара Худайбергенова

Бўлимлар