Жўқорғи Кенгес Раиси Тахтакўпирлик чорвадорларнинг ҳолидан хабар олди

18 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Ерниязов Тахтакўпир туманидаги чорвадорларнинг ҳолидан хабар олди.

Тумандаги “Мулк” ОФЙ ҳудудида ўтказилган тадбирда сўзга чиққан Жўқорғи Кенгеснинг Раиси М.Ерниязов бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида барча соҳалар қаторида чорвачиликни ривожлантириш, фермерларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш борасида амалга оширилаётган эзгу ишларга тўқтаб ўтди. Шунингдек, йиғилганларни ушбу ҳудудга янгиланган сув тармоғининг тортилиши билан ҳам табриклади.

Тадбирда туман “Жанадарья” қоракўлчилик марказига мотоцикл ҳамда илғор чорвадорларга қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, тадбир давомида палвонлар беллашуви, отлар мусобақаси ҳамда қўчқор уриштириш томошалари ҳам ташкил этилди.

Кескин беллашувларга бой бўлган кураш мусобақасида бош байроқни қўлга киритган ҚР ИИВ ходими Турдибой Сейтмуратовга совғага туя топширилган бўлса, 2-байроқни қўлга киритган тахтакўпирлик палвон Айбек Аманшаевга қора мол ҳамда 3-байроқ соҳиби, қўнғиротлик спортчи Эргаш Айтбаевга қўчқор берилди. 4 ва 5-байроқлар учун кечган беллашувларда ғолибликни қўлга киритган Нукус туманидан Заҳратдин Зайтов, Тахтакўпир туманидан Қудияр Аметовлар, шунингдек, қиз палвонлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига айланган тахтакўпирлик Айнура Бердибекова ва Айжамал Жумамуратовалар ҳам қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Етти айланимга от чоптириш бўйича Кегейли туманидан Хилалатдин Махмудовнинг оти марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва ғолибга юк мотоцикли топширилди. Ушбу йўналишда 2-ўринди қўлга киритган тахтакўпирлик Аўесбай Малекеевга қора мол ҳамда 3-ўрин эгасига айланган қораўзаклик Шалабай Нуримовга эса қўчқор тақдим этилди.

Беш айланимга от чоптириш мусобақасида Қораўзак туманидан Оразбай Шерғазиев бош байроқни қўлги киритиб, туя билан тақдирланган бўлса, кейинги ўринларли эгаллаган қораўзаклик Сабит ва Шалабай чавандозлар қора мол ҳамда қўчқорлар билан тақдирланди.

Қўшқорлар уриши ҳам томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Биринчи бўлиб ғолибликга эришган қўшқор эгаси, қораўзаклик Муратбай Хожаназаров телевизор билан тақдирланган бўлса, 2 ва 3-байроқларни енгиб олган қўчқор эгалари, тахтакўпирлик Казбек Аллабердиев ҳамда Азамат Елмуратовларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Республика санъаткорларининг ижросидаги концерт дастури йиғилганларга юқори кайфият бағишлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.Худайбергенов иштирок этди.

Бўлимлар