Нукусдаги "Султанбек" савдо марказидан сотиб олинган маҳсулотнинг пули қайтариб берилди

 Нукус шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятининг 222-00-34 "Ишонч телефони" орқали Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Винера опа Нукус шаҳрида жойлашган "Султанбек" савдо  марказидан 100 минг сўмга ўзи учун сотиб олган кофтаси сифатсиз эканлиги ҳақидаги норозилик мурожаати рўйҳатга олинди. 

Мазкур мурожаат юзасидан мутахассислар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш натижасида Венера опанинг 100 минг сўм пули қайтариб берилди. 


Венера опа жамиятимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг Ёшлар масаласи бўйича  ўринбосари, Матбуот ва ахборот сектори бошлиғи Шуҳрат Саидаҳмадов.

Бўлимлар