1-июндан табиий газ ва электр энергиясининг нархи ошади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги 897-сонли қарорига мувофиқ 2019 йил 1 июндан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ва электр энергияси учун нархлар оширилади, дея хабар бермоқда "Xabar.uz".

Эслатиб ўтамиз, бу бўйича 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши графиги тасдиқланган.

Табиий газнинг (1 куб/м учун) нархи:

  • ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун — 350 сўм;
  • ҳисоблаш асбоблари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
  • овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун — 605 сўм;
  • иситиш тизими учун — 350 сўмдан ҳисобланади.

Электр энергиясининг нархи (1 кВт соати учун):

  • I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 370 сўм;
  • III гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 280 сўм;
  • IV гуруҳдаги истеъмолчилар учун — 392 сўм этиб белгиланади.       
Бўлимлар