Мўйноқда 50 нафар оила фарзандларига велосипедлар совға қилинди

Жорий йилнинг 21 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хамкорлигида Мўйноқ туманидаги умумтаълим мактабларда таҳсил олаётган кам таъминланган ва мактабга узоқ масофадан қатнайдиган 50 нафар оила фарзандларига велосипедлар совға қилинди. 


Эндиликда улар нафақат ўқишга, балким, келгуси ёзги таътил вақтида ҳам мактабларда ташкиллаштирилаётган фан ва спорт тўгаракларига қатнаш имкониятига эга бўлишади, дея ёзмоқда "New Muynak City".

Бўлимлар