“Беш ташаббус – бешта имконият” Акциясининг Мўйноқдаги иккинчи ташаббуси

“Марра бизники!” – дея олға интилаётган 400 нафар ёшлар Марафонда қанчалик чаққон оёқ эгалари эканликларини намойиш этди.  
300 нафар спортсевар умумтаълим мактаб ўқувчилари эса, спортнинг футбол тури бўйича туман биринчилиги қўлга киритди.


Тажрибали шахмат устаси Мекан Тураеев иштирокидаги маҳорат дарси  “Ёшлар шахмат тахтаси” мусобақаси иштирокчиларини руҳлантирди.


Мўйноқнинг спортсевар ёшлари учун жорий йилда “Ёшлар келажагимиз” жамғармаси туман шаҳар филиаллари томонидан реализация қилинадиган манзилли рўйҳат асосида ёш тадбиркор Хайтниязова Лилия томонидан лойиҳа қиймати 300 млн сўмлик Тренажор зал, шунингдек, хусусий инвестор (Нукусбай) жалб этган ҳолда сунъий қопламали замонавий спорт майдончасини (футбол, стол тенниси, бадминтон, баскетбол) барпо этиш режалаштирилган.

Бўлимлар