ТАТУ 2019-йилдаги энг машҳур Ўзбекистон олийгоҳлари рўйхатида II ўринни эгаллади

 Unirank (Халқаро қидирув ва маълумотлар базаси) Ўзбекистондаги 65 та олий таълим муассасаси орасидан энг машҳурлар рейтингини тузиб чиқди.
    Ушбу рўйхатнинг кучли учталигидан Тошкент Шаҳридаги Халқаро Вестминстер Университети, Тошкент Ахборот Технологиялари Университети, Тошкент Шаҳридаги Инҳа Университетлари эгаллаган.
   Маълумот ўрнида атаб ўтамиз, дунёнинг 200 мамлакатидаги 13600 дан ортиқ расмий олий таълим муассасаларини ўз ичига олган Униранк қидирув ва маълумотлар базаси юқоридаги олийгоҳлар рўйхатини қуйидаги меъзонлар асосида шакллантирган: 
-Ўзбекистондаги олий таълимга алоқадор тегишли давлат ташкилотлари томонидан аккредитация қилинганлиги лицензияланганлиги, 
-Камида 4 йиллик бакалаврлик дастурлари ёки бакалаврдан кейинги босқичлар (магистратура ва докторантура) ни таклиф этилиши; 
-Асосан анъанавий, юзма-юз ва масофавий бўлмаган таълим билан таъминлаш.

  •  
Бўлимлар