Қўнғиротда юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин содир бўлди

2019-йил 20-май куни соат 23-35 ларда Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманидан ўтувчи автомагистраль йўлида ҳаракатланиб кетаётган 56 ёшли Тожикистон Республикаси фуқароси С.С. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автомашинасининг тиркамасида ёнғин содир бўлган.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Оқибатда юк автомашинасининг тиркамаси ва унга юкланган маиший техникалар тўлиқ ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси

Бўлимлар