Қорақалпоғистонда нечта мусиқий сайт бор? (Рейтинг)

 

Ҳозирги кунда Қорақалпоқ эстрада юлдузлари ўз ижод намуналарини қайси интернет сайтларига қўйишини биласизими?

Булар 4 та сайт бўлиб,  улар қуйидагилар:

1) Juldizlar.com сайти. Бу сайт 2017 йилда очилган бўлиб ҳозирда ҳам фаол фаолиятини давом эттирмоқда. Сайтда Қорақалпоқ эстрада юлдузлари ҳақида мақолалар, уларнинг сўнгги таронлари,  клиплари, хонандаларнинг расмлари ва ҳатто қўшиқ матнларини ҳам учратиш мумкин. 


Сайт тузилиши ва дизайнини қуйида кўришингиз мумкин:

 

Ҳозирги вақтда "juldizlar.com"нинг  телеграмдаги каналидаги обуначилар сони 9 минг 82 тани ташкил этади.

 
2) "Emuz.uz" сайти.  Бу сайт бошқа мусиқий сайтларларга  нисбатан эртароқ, яни 2016 йилда очилган. Сайтдаги маълумотлар мунтазам янгилаб борилади. 
Сайтнинг дизайнини қуйида кўришингиз мумкин:

 

Ҳозирги вақтда сайтнинг телеграм каналини 860 нафар фойдаланувчи кузатиб бормоқда. 

 

3) "Alyonmedia.com" сайти.  Бу сайтнинг қачон очилганлиги ҳақидаги маълумотни сайтнинг ўзидан топа олмадик. Сайтнинг телеграм каналида ҳозирда 525 та фойдаланувчи бор. Сайт дизайнини қуйида кўришингиз мумкин.

 

4) "Megashou.com" сайти. Сон жиҳатидан охирги сайтимизни телеграмда 1004 та фойдаланувчи кузатиб бормоқда.  Сайтнинг дизатнини қуйида кўришингиз мумкин.


Биз тўрттала сайтга умумийроқ ҳолатда тўхталиб ўтдик. Қандай сайтлар бор деган маънода. 4 та сайтнинг учтаси www.com доменида қолган биттаси эса www.uz доменида. Эътибор берганимиз эса уларнинг телеграм таналидаги фойдаланувчилар сони бўлди. 
Демак, сон жиҳатидан 
1-ўринни "Juldizlar.com" сайти (9 082); 
2-ўринни "Megashou.com"  сайти (1 004);
3-ўринни "Emuz.uz" сайти (860);
4-ўринни "Alyonmedia.com" сайти (525) эгалладилар.

 Дизайн жиҳатидан "Juldizlar.com" ва "Emuz.uz" сайти етакачи фикримизда. Сабабини сайтларнинг ўзига кириб ҳам кўришингиз мумкин.

Давоми бор...

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бўлимлар