Берунийда кам таъминланган оилалар фарзандларининг 5 та никоҳ ва 15 та суннат тўйлари ўтказилди

Кеча, 22 май куни Беруний туманида  кам таъминланган оилалар фарзандларининг 5та никоҳ ва 15та суннат тўйларини  ўтказиш бўйича хайрия тадбири бўлиб ўтди.  Бу ҳақда телеграмдаги "Beruniy-News" хабар бермоқда.

 Беруний тумани ҳокими А.Х.Сапарбаев ташаббуси билан ўтказилган ушбу тўйлар кўплаб хонадонларга қувонч олиб кирди. Тўй қилиш орзусида бўлган кўплаб кам таъминланган оилаларнинг ушбу орзулари рўёбга чиқди. Келин-куёвларга мебель жамланмаси, кийим-бошлар, тилла никоҳ узуги, тўй болаларга 1 млн. сўм пул маблағи, велосипед, кийим-бошлар совға қилинган . Тўй тумандаги  "Олмос" тўйхонасида бўлиб ўтди.

Бўлимлар