Нукус телерадиомаркази ҳақида нималарни биласиз?

1962 йилнинг февраль ойида Нукус телемаркази биноси қурилиши бошланди. 1964 йил ноябрида эфирга узатиладиган студиясининг майдони 7х5 м ли ва 35 мм ли кинопроектордан иборат биринчи комплекс ишга туширилгач, КТ–6 русумли телекамерада оқ-қора рангда кўрсатувлар тайёрланиб, шу йил 5 ноябрь куни илк кўрсатув эфирга узатилди.

1967 йили телемарказнинг ҳозирги кундаги икки қаватли биноси қуриб битказилгач, махсус янги бинода КТ–25 телевизион камералар базасида ишлайдиган «Район» аппарат-студия комплекси ўрнатилиб ишга туширилди.

Шу йил мавжуд студия комплекси КТ–26 русумли телевизион камера йиғмалари билан реконструкция қилинди ва иккинчи аппарат-студия блоки ишга туширилди.

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasining rasmi.

1968 йилда дастлабки кўчма телестанция (КТС) олиб келиниб, кўрсатувларни студиядан ташқарида ёзиб олиш имконияти юзага келди.

1976 йилда Нукус телерадиомаркази рангли тасвирдаги кўрсатувларни эфирга узатишни бошлаган.
2007 йилда янги ҳажми 432 квадрат метр бўлган студия қурилиб ишга туширилиши билан бирга, Нукус телерадиомаркази «BFE Studio und Medien GmbH Sistem» (Германия) фирмасининг замонавий телевизион ускуналари билан жиҳозланди. Янги техника ва технологияларнинг кириб келиши ижодий имкониятларнинг кенгайишига, янги ток-шоу ҳамда телекўрсатувларнинг яратилишига имконият яратди.

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasining rasmi.

Ҳозирги вақтда Нукус телерадиомарказида умумий майдони 432 квадрат метр бўлган катта студия ва ҳажми 200 квадрат метр бўлган информацион дастурлар ёзиш студияси, 7 та ТЖК камералари, 10 та ночизиқли монтаж, 1 та дубляж ва компьютер дизайн аппаратхоналари мавжуд. Шунингдек, радио учун 1 та студия аппаратхонаси, 1 та кўчириш, 1 та реставрация ва аудио-монтаж, аппаратхоналари ишлаб турибди.
2011 йилда РАФ автомобили базасида йиғилган 4 камерали КТС ишга туширилди ва студиялардан ташқарида тасвирга олинадиган байрам тадбирлари ва спорт мусобақаларини трансляция қилиш имкони яратилди.

O'zbekiston Milliy Teleradiokompaniyasining rasmi.

2014 йили Радиоэшиттириш хизмати эфир технологияси Радио уйидан Нукус телерадиомарказининг телестудия биносида қурилиб ишга туширилган янги радиоэфир студиясига кўчирилди ва замонавий аппаратура билан жиҳозланди. Нукус телерадиомарказининг Радиоэшиттириш хизматида студия аппаратхонаси, аудио-монтаж, кўчириш ва реставрация аппаратхоналари фаолият кўрсатади.

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ:ЗАМОН БИЛАН ҲАМҚАДАМ» китоб-альбомидан 

Бўлимлар