Мактабгача таълим: "Тажриба, муаммолар ва ривожланиш перспективалари" мавзусида конференция бўлиб ўтди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 2019- йилнинг 17-май куни «Мактабгача таълим: тажриба, муаммолар ва ривожланиш перспективалари» мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди. Анжуманни марказ директори профессор К.Убайдуллаев очиб берди ва олиб борди. Унга марказ ходимлари, профессор-ўқитувчилар, марказ тингловчилари қатнашди.

Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири Ж.Уснатдинова сўзга чиқиб, Мактабгача болаларни тарбиялаш ва ақлий фаолиятини ривожлантиришда замонавий ва педагогик технологияларни қўллаш орқали таълим стратегияларини амалга оширишда самарадорликка эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди. Тадбирда марказ профессор-ўқитувчиси Н.В.Пирниязова «Актуального вопросқ дошкольного образования», Нукус шаҳар «Имкон» махсус болалар боғчаси директори ўринбосари М.Нургалиева «Забота о детях с особқми потребностями» мавзуларида нутқ сўзлади. Буннан кейин Нукус шаҳар 32-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси Бекманова Жамила ва Нукус шаҳар мактабгача таълим бўлими сектор раҳбари Абаданова Светланалар сўзга чиқиб, мактабгача таълим муассасаларининг бугунги кундаги фаолиятларига тўхталиб ўтдилар 

Тадбир сўнгида марказ тингловчилари ўзларини қизиқтирган саволлари билан қатнашчиларга саволлар берди. 

Бўлимлар